Кириш Регистрация

"Обод", "Сўғдиёна" ва "Насаф" клублари келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумонланмоқда

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 6 октябрь куни Тошкентнинг «Обод» футбол клуби Ўзбекистон Олий Лигаси ўйинларидан четлаштирилди

Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти маълумот берди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитаси ЎФФ билан келишган ҳолда бу қарорга келган. Боиси жамоа регламентда кўрсатиб қўйилган бир қатор талабларни бажармаган ва ПФЛга аъзолик бадали пулларини ҳозиргача тўлаб бермаган.

«Обод»нинг ПФЛ олдидаги қарзи умумий 112 миллион сўмни ташкил қилган. Шундан 90 миллиони аъзолик бадали тўлови, 15 миллиони Ўзбекистон фуқароси бўлмаган мураббийни рўйхатга қўйиш учун тўлов ва 7 миллиони бошқа турдаги жарима бўлган.

Ўзбекистон клубларини лицензиялаш бўйича регламентга мувофиқ, клубни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотнома ПФЛга тақдим этилмаган. Оқибатда ташкилот учун ушбу жамоа ниманинг ҳисобига молиялаштирилиши ҳақидаги масала тушунарсизлигича қолаверган.

«Обод» футбол клуби 2017 йилнинг 1-давраси якуни арафасида тарқалиб кетишга яқин турганди. Бироқ кейин Украина компанияларидан бири уни сотиб олгани борасида маълумот берилиб, клубга ҳам украин мутахассис олиб келинганди.

«Обод» футбол клуби регламент талабларини қўпол равишда бузгани ҳолда, бир неча марта огоҳлантириш берилганига қарамасдан, лицензиялаш бўйича бирорта ҳам ҳужжатни расмийлаштирмагани айтилган.

Жамоанинг икки учрашуви шубҳали деб топилган. Олий Лига 20-тури доирасидаги «Обод» — «Сўғдиёна» (2:4) ва 22-туридан ўрин олган «Обод» — «Насаф» (0:6) ўйинларида қайд этилган натижалар Federbet халқаро нотижорат федерацияси томонидан шубҳага олинган. Натижада ташкилот ЎФФга хат ёзиб, ПФЛни ҳам бундан огоҳ этган. Бу ҳолат ҳам якуний қарор қабул қилишда муҳим ўрин тутган.

Мусобақалар регламентининг 4.26 бандига асосан «Обод» футбол клуби тақвимдаги ўйинларнинг яримидан кўпини ўтказиб бўлганлиги муносабати билан, олдиндаги ўйинларда жамоага техник мағлубият, унинг рақибларига эса техник ғалаба ёзилади. Ўтган ўйинлардаги огоҳлантириш ва четлатишлар ўз кучида қолади.

Ўзбекистон қонунчилиги ҳужжатларида кўрсатилганидек, «Обод» футбол клуби ўз ходимлари ва футболчилари олдидаги меҳнат шартномалари бўйича қарзларни узиш ва солиқ тўловларини тўлаш мажбуриятини сақлаб қолади. Жамоа ходимлари ва футболчиларига эса бошқа футбол клубларда қайдномадан ўтишга регламенти асосида рухсат берилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:37, 06.10.2017.
Ўқилди: 10157 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик