Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

ЖЧ-2018 саралаш. Сурия/Австралиянинг рақиби ким бўлади?

Баҳо:
+1 | -

Келаси йили Россияда бўладиган Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун баҳслари якунига етиб бормоқда. Хабарингиз бор, Осиёдан бешинчи йўлланма учун Сурия ва Австралия терма жамоалари кураш олиб боришмоқда. Малайзияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда дуранг (1:1) қайд этилган бўлса, жавоб ўйини 10 октябрь куни Австралия майдонида ўтказилади.

Мазкур жуфтлик ғолиби навбатдаги босқичда КОНКАКАФ минтақасида 4-ўринни эгаллаган терма жамоа билан тўқнаш келади. Хўш, Шимолий Америкада саралаш босқичи қандай кечмоқда. Бу минтақага бироз назар ташлаймиз.

КОНКАКАФда сўнгги гуруҳ босқичи якунланишига 1та тур қолди. Мексика (21 очко) ва Коста-Рика (16) терма жамоалари ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиб бўлишди. АҚШ 12 очко билан 3-ўринни банд этиб турган бўлса, Панама ва Гондурас 10 очкога эга. Тринидад ва Тобаго бор-йўғи 3 очко тўплаган, кўриб турганингиздек, бу терма Россия-2018 йўлланмаси учун курашдан чиққан.

1. Мексика — 21 очко
2. Коста-Рика — 16
3. АҚШ — 12 (тўплар фарқи +5)
4. Панама  — 10 (-2)
5. Гондурас  — 10 (-7)
6. Тринидад ва Тобаго  — 3

Сўнгги, 10-тур ўйинлари:
10 октябрь
Гондурас - Мексика
Панама - Коста Рика
Тринидад ва Тобаго - АҚШ

Тўғридан-тўғри бериладиган учинчи йўлланмани қўлга киритиш учун АҚШ жуда катта имкониятга эга. Биринчидан, америкаликлар сўнгги турда аутсайдер меҳмони бўлишади. Иккинчидан, жамоа дуранг ўйнаса ҳам ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлади. Ҳар ҳолда, Панама сўнгги турда Коста-Рикани 8та тўп фарқи билан енгмаса керак.

Демак, қитъалараро плей-офф учун йўлланма Панама ва Гондурас терма жамоаларидан бирига насиб этади. Гондурасликлар охирги турда Мексикани қабул қилишини ҳамда ҳозирда салбий тўплар нисбатига эга бўлиб турганини инобатга олсак, Сурия ёки Австралиянинг рақиби, катта эҳтимол билан, Панама бўлади. Барча нарса панамаликларнинг қўлида. Жамоа сўнгги турда ютқазиб қўймаса, Осиё вакили билан тўқнаш келади.

Қитъалараро плей-офф босқичининг дастлабки ўйини 6 ноябрь куни КОНКАКАФ вакили майдонида, жавоб баҳси 14 ноябрь куни ОФК вакили уйида бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:20, 08.10.2017.
Ўқилди: 13967 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8307]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6012]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2802]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2603]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2077]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2012]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1830]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1750]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1726]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1703]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик