Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Юрген Клоппнинг «эгизаги»ни танийсизми?

Баҳо:
+ | -

2015 йили «Хаддерсфилд» спорт директори лавозимига тайинланган Стюарт Уэббер клубдаги «пиллапоя»ни тўлиқ янгилаш лозимлигини тушунди.

«Ростини айтсам, бу жамоанинг ўйини шу қадар зерикарли эдики, шахсан мен унинг ўйинларини кўриш учун 350 фунтга мавсумий абонемент сотиб олмасдим. Янги мураббий билан янгича иш услубини йўлга қўйишимиз талаб этиларди», - дея эслайди ҳозирга келиб «Норвич»да иш бошлашга улгурган Уэббер.

Дарҳақиқат, Стюартнинг иқтидорларни топиш салоҳиятига тан бериш лозим. У ўз вақтида «Ливерпуль» скаути сифатида Раҳим Стерлингнинг «қизиллар» сафига қўшилишини таъминлаганди.

Хуллас, «Хаддерсфилд»даги ўзгаришлар даври учинчи бундеслигадан юқори дивизионларда ишламаган Дэвид Вагнер ҳиссасига тўғри келди. Ғалати, дейсизми, унда музокаралар қандай ўтганидан хабар топсангиз, нима дейсиз? Уэббер Вагнер билан уч соат гаплашди: ҳам «Хаддерсфилд»нинг тактикаси муҳокама қилинди, ҳам тамадди. «У стол устидаги косадан шоколадли майизни олиб, ундан 4-2-3-1 тактик схемасини ясади ва марказий ҳимоячилардан бирининг нима қилиши кераклигини тушунтирди. Бу мураббийнинг қандайдир ютуқларга эришиши мумкинлигини кўнглим сезиб турарди», - дейди Уэббер ўша суҳбатни ёдга оларкан.

Бир кун ўтиб Вагнер рафиқасига янги чорлов ва бошқа ерга кўчиб ўтишини билдирди, аёл эса биргина савол билан кифояланди: «Умуман, Хаддерсфилд қаерда ўзи?». Клубга чақирилишидан аввал Дэвид ҳам буни билмасди. Аммо бир ярим йилдан сўнг АПЛ харитасига янги нуқта ўрнатди. Шунақа, ҳаммаси шоколадли майиздан бошланган.

Дэвид Вагнернинг футболчилик фаолияти камтарона кечди. «Шальке»даги икки йил ва Германиянинг аутсайдер жамоаларидаги фаолиятдан ташқари, АҚШ термасидан чақирув олганини эслаш мумкин. Айнан миллионлар ўйини туфайли Дэвиднинг ҳаётидаги асосий танишув рўй берди - у Юрген Клоппни учратди.

Ҳозирда улар икки томчи сувдек бир-бирларига ўхшашади: майин соқол, кўзойнак, бейсболка, ташқи кўриниш шу қадар бир хилки, ҳатто Вагнернинг қизи отасини германиялик мутахассис билан адаштириб қўйган. Ўтган асрнинг 90-йилларида бу мураббийлар «Майнц» базасидаги хонада бирга яшашган. «Клоппни рафиқамдан ҳам яқинроқ танийман. Тўрт йил мобайнида Юргенни хонада чекмасликка чақирдим, аммо у ўз билганидан қолмасди», - дея эслайди Вагнер.

Аммо Давоми 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:32, 10.10.2017.
Ўқилди: 5911 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.