Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Андижонда «Келажак лигаси» мусобақаси старт олди

Баҳо:
+ | -

Андижон шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида “Келажак лигаси” турнири старт олди.

Вилоят футбол федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказилади. Унда жами 8та жамоа иштирок этади. Учрашувлар сунъий майдонда ўтказилади (ХБК арена).

Мазкур мусобақани ташкил этишдан мақсад, футбол мактабларида таҳсил олиб келаётган ёшларнинг ўйин амалиётини янада ошириш, ёшларнинг дам олиш кунларини севимли машғулоти билан ўтказиш, шунингдек вилоят терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдир.

8 октябр якшанба куни, “Келажак лигаси”нинг биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Учрашувлар кўтаринки руҳда ўтказилди ва қатнашчилар ўз уйларига хурсанд холда қайтиб кетди.

Мусобақа регламенти кўра, ҳар бир учрашувдан сўнг иккала жамоадан ҳам “Энг яхши ўйинчилар” аниқланиб, эълон қилиб борилади.

Ушбу мусобақани ташкил этаиш ғояси билан чиққан ёшлар мураббийи Тимур Бозоровнинг ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдами катта бўлаётгани алоҳида эътироф этиш лозим.

Дарвоқе, кеча “Истиқлол” жамоасининг иқтидорли футболчиси Муҳаммаджон Одиловнинг туғилган куни эди. Уни Андижон вилоят футбол федерацияси вице-президенти Бекзод Каримов эсталик совғаси билан самимий қутлади. 

1-тур

“Пойтуғ”  - “Азиа-2” 2:4

Энг яхши футболчилар: Тўйчибек Тўланов – Мирзоҳид Ҳакимов.

“БЎФМ” – “Избоскан” 5:2

Энг яхши футболчилар: Абдулхай Абдулҳамидов – Сардор Муҳаммадов.

“ИФМИ-1” – “Истиқлол”

“ИФМИ-2” – “Азиа-1”

Мазкур учрашув маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилди.

2-тур

“БЎФМ” – “Азиа-2” 6:4

Энг яхши футболчилар: Абдуқодир Икромов – Муҳаммаддиёр Бахтиёржонов.

“Пойтуғ” – “Избоскан” 2:6

“ИФМИ-1” – “Азиа-1”

“ИФМИ-2” – “Истиқлол”

 Мазкур учрашув маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилди.

Исломбек Рустамбеков

Манба: www.std.uz
Киритилди: 17:04, 12.10.2017.
Ўқилди: 2712 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.