Туриннинг “Ювентус” жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 8- тури доирасида “Лацио”дан (1:2) учралган мағлубиятга изох берди.
“Торино”, “Сассуоло” ва “Аталанта”га қарши ўйиндан олдин бизга огоҳлик қўнғироғи сифатида чалинди.
Сўнгги икки ўйинда биз 5 очкони йўқотдик. Албатта, ҳар доим ҳалабага эришиш учун қаттиқ курашиш керак.
Айрим футболчиларда чарчоқ аломатлари бор эди. Бироқ буни баҳона қилиб бўлмайди. Энди “Спортинг”га қарши яхши ўйин ўтказиш лозим”, - дейди Аллегри.