Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Жавоҳир Сиддиқов: «Дерби»да бизнинг асосий устунлигимиз — мухлисларимизнинг ёнимизда эканлиги»

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 25-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор”  учрашувидан олдин, жамоамиз етакчиларидан бири Жавоҳир Сиддиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сўнгги пайтларда бироз жароҳатлар исканжасига тушиб қолдим. Шу туфайли ўйинларда бор кучим билан ўйнай олмадим. Худога шукр, энди барчаси ортда қолди ва навбатдаги ўйинга тайёрман. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. “Пахтакор”га қарши ўйинда яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Биз ўша баҳсни унутдик ва “Навбаҳор”га қарши жиддий тайёрланмоқдамиз.

“Водий дерби”лари республикамиздаги энг шиддатли дербилар ҳисобланади. Бу учрашув натижаси биз учун катта аҳамиятга эга эканлигини барчамиз жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Биз майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз, бошқа ҳар қандай натижа бизни қониқтирмайди.

“Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз  мухлисларимизнинг ёнимизда эканликлари, деб ўйлайман. Жамоамиз ўтган мавсумда бироз қийин вазиятга тушиб қолганида ҳам мухлисларимизнинг далдалари туфайли вазиятдан чиқиб кетган эдик. Эртага ҳам бизни жонкуяр мухлисларимиз астойдил қўллаб туришади, деб ишонаман. Ўзимдан келиб чиқиб айтсам, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳар қандай футболчига илҳом бағишлайди.

Барча мухлисларимизни “Марказий” стадионига таклиф қиламан. Келинглар, сизлар билан бирга “дерби”да албатта ғалаба қозонамиз!", - деди Жавоҳир Сиддиқов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 08:47, 20.10.2017.
Ўқилди: 2874 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.