«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг мағлубиятсиз ўйинлар серияси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. "Шаҳарликлар" ушбу мавсумда 13та ўйин ўтказиб, уларнинг 12таси ғалаба қозонишди ва битта ўйинда дуранг қайд этишди.
«Бу рекордлар... Биламан, одамлар статистикани яхши кўришади ва барча нарсани таққослашади. Кетма-кет 11та ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз бундай ишни амалга ошира олишимиз мумкинлигини исботладик.
Мағлубиятга учрамасдан мавсумни якунлаш? Бундай бўлмайди. «Манчестер Сити» кўп мусобақаларда иштирок этмоқда ва кўп миқдорда ўйинлар ўтказмоқда. Бундай рекордлар билан ғалаба қозониш — кулгили эшитилмоқда.
Вақти келиб бизда пасайиш бошланади. Мен учун ўшанда қизиқ бўлади. Бу мен ва ўйинчилар учун синов бўлади. Кўрамиз, ўша вазиятдан қандай чиқиб кета оларканмиз.
Ҳаттоки «Голден Стэйт» ҳам НБАда баъзида ютқазади. Барча жамоалар мағлуб бўлишади. Биз ҳам вақти келиб ютқазамиз», – деди Гвардиола.