Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Қўқон-1912» ўринбосарлари «Локомотив»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун ўринбосарларимиз Ёшлар лигаси 26-тур учрашувида майдонга тушишди. Тошкентда “Локо” ўринбосарларига қарши кечган баҳсда вакилларимиз аламли мағлубиятга учрашди. 

3-дақиқада дастлабки хавфли вазиятни мезбонлар томонидан юзага келтирилди. Яхшиям сўнгги зарба ноаниқ бўлди.

13-дақиқада футболчиларимиздан омад юз ўгирди. Ойбек Рустамовнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

22-дақиқада футболчиларимиз чиройли комбинация уюштиришган эди, сўнгги паллада ҳимоячи аниқроқ ўйнади.

Биринчи бўлимда вакилларимиз катта устунликка эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

Иккинчи таймни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Кетма-кет юзага келган ҳужумларимиз самарасиз якунланди.

79-дақиқада ўринбосарларимиз ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Рақиб футболчиси Достон Мелиқўзиевни ўз жарима майдончаси ичида чалию йиқитди. Бош ҳакам пенальти белгилади.

Ойбек Рустамовнинг пенальтидан тепган тўпни дарвозабон ушлаб олди. Афсуски сўнгги дақиқалар биз учун мувафаққиятсиз келди. Аниқроғи, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Амонов майдон эгаларига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Ёшлар лигаси
26-тур
"Локомотив" - "Қўқон-1912" - 1:0 (0:0)
Гол: Амонов (90+4)
"Локомотив": 25. С. Каримов, 9. Б. Тиллабоев, 10. Б. Абдуллаев, 21. И. Бикмайкин , 22. У. Абдуллаев, 24. А. Амонов, 28. У. Адхамзода, 37. О. Блессинг, 44. С. Прохоров, 80. Ф. Иброхимов, 99. Б. Эргашев
Захира: 1. В. Вагин, 11. Е. Танаев, 17. Ш. Хасанов, 18. Р. Ҳамроев, 20. О. Мухаммедов, 29. А. Одилов, 77. Ш. Мўминқулов
"Қўқон-1912": 13. Никита Рибкин, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Рахмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 20. Мўмин Содиқжонов, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 90. Хушнуд Авилов, 99. Андрей Сидиров
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 9. Рамз Исоқов, 31. Шукур Мўминов, 33. Иброҳим Мухторов, 55. Дониёр Эркабоев, 70. Дадаҳон Сулаймонов, 75. Маъмур Раҳимов.

Манба: fckokand1912.uz
Киритилди: 19:28, 24.10.2017.
Ўқилди: 2143 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик