“Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Учрашувни майдон эгалари фаол тарзда бошлашди. 5-дақиқада “Локо” футболчилари хавфли ҳужуми ташкил этишди. Азиз Ашуров ўз ўрнида. 9-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда “Локо” футболчилари ҳисобни очишди. Марат Бикмаевнинг зарбасини ҳимоячимиз қайтаришга ҳарчанд уринмасин, тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Гол Мурод Холмуҳаммедов ҳисобига ёзилди. Аниқроғи, автогол қайд этилди. Орадан бир дақиқа ўтиб энди футболчиларимиз гол уришга яқин келишди. Нестеров сўнгги паллада тўпи майдон ташқарисига чиқариб юборди.
17-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Мезбонларни дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди.
29-дақиқада мезбонлар иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Бикмаевнинг зарбаси Ашуров бизни муқаррар голдан сақлаб қолди.
Биринчи бўлимнинг 43-дақиқада ҳимоячиларимиздан қочиб кетган Марат Бикмаев кучли зарбаси билан Ашуровни доғда қолдирди – 2:0.
Учрашувнинг биринчи қисми шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи таймни фаол бошладик. Илк ҳужумимиз мувафаққият келтириши мумкин эди. Биринчи вазиятда ҳужумчимиз тўпга етиб кела олмаган бўлса, кейинги вазиятда дарвозабон “Локо”ни голдан қутқариб қолди. Бугунги учрашувни ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ҳам бевосита стадионда кузатиб борганини эътироф этиш жоиз. Юрий Саркисян ҳам Локомотив стадионига келганди у Қўқонлик мухлислар тарафга келиб омад тилади.
60-дақиқада Машарипов ҳимоячиларимиздан қочиб кетиб, тўпни Ашуровнинг устидан ташламоқчи эди. Азиз тўғри жой танлагани боис тўпни ўшлаб олди. 62-дақиқада мезбонлар учинчи тўпни киритишди. Сардор Мирзаевнинг зарбасидарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Шоаҳмедов дарвозамизга аниқ йўллади – 3:0.
67-дақиқада Тўп “Локомотив” ўйинчисининг қўлига теккан эди. Ҳакам пенальти беришга журъат қила олмади. 80-дақиқада майдон эгалари тўртинчи тўпни киритишганди. Рақиб футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади. 89-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган ажойиб зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан бартараф этди.
Олий лига, 26-тур.
“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) – 3:0 (2:0)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рисқуллаев (Тошкент).
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ПФЛ вакили: С. Ризаев.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (9 автогол), Марат Бикмаев (42), Санжар Шоаҳмедов (63).
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 9, Икром Алибоев (18. Тимур Кападзе-71), 10. Марат Бикмаев, 11, Садриддин Абдуллаев, 15. Сардор Мирзаев (22. Мурод Бобожонов-79), 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Шуҳрат Махаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 55. Санжар Шоаҳмедов, 77. Диёр Туропов (99. Жалолиддин Машарипов – 50).
Захира: 12. Маъмур Икромов, 5. Кахи Махарадзе, 33. Олег Зотеев, 42. Муҳаммад Коне.
Қўқон-1912: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (17. Аваз Маматхўжаев – 61), 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов - 43), 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов-64), 99.Филип Райевац.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11.Андрей Сидоров, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.