Кириш Регистрация

«Насаф» ёшлари дербида ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Бугун Муборакда футбол ишқибозлари қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишди. Учрашувдаги киритилган учала гол ҳам 11 метрлик жарималардан киритилди.

Кичик воҳа дербисида ёшларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ҳар иккала жамоа имкон бўлгандан ҳужумларга зўр беришди. Аммо бу ҳужумлар самарасиз якунланаверди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Сардор Саъдуллаев чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва уни мезбонлар ҳимоячиси йиқитди. Учрашув ҳаками иккиланмасдан 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Пенальтини Шароф Муҳитдинов аниқ амалга оширди ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ўйин жуда шиддатли тус олди. Тўп учун кураш ҳам кескин бўлди. Тўхталишлар ҳам кўп бўлди. Иккинчи бўлимда учрашув ҳаками ҳам чўнтагидан карточкаларини тез-тез чиқаришга мажбур бўлди. Ўйиндаги энг қизиқ воқеалар охирги дақиқаларда содир бўлди. 82-дақиқада Ғолиб Ғайбуллаев мезбонлар ўйинчисига нисбатан, жарима майдончамизда ўйин қоидасини бўзгани учун ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. Бунда ҳакам дарвозамизга 11 метрлик жарима тўпи ҳам белгилади. Пенальтини Сирож Мелиев аниқ амалга ошириб, орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Бу ҳисоб бугунги ўйинга мосдек эди. Чунки ёшларимиз ҳам, мезбонлар ҳам ғалаба учун астойдил тер тўкишди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар улар ижросидаги ажойиб ўйин гувоҳи ҳам бўлишди.

Аммо учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ниҳоясига етиб бораётган бир пайтда, “Машъал” жамоаси ўйинчисининг қўполлиги улар учун қимматга тушди. Ҳакам  мезбонлар дарвозасига яна бир пенальти белгилади. Жарима тўпини яна Шароф Муҳитдинов аниқ бажариб, жамоамизнинг ғалабасини таъминлади – 1:2. Бу пайтда учрашувга қўшиб берилган дақиқалар ҳам ниҳоясига етган эди.

Шундай қилиб, ёшларимиз кичик воҳа дербисида ғалаба қозонишди ва ўз ҳисобларига уч очкони ёздириб қўйишди.

Ёшларимиз бугунги ғалабадан сўнг турнир жадвалининг 5-поғонасига кўтарилиб олишди.

                                                                     

 

Ёшлар лигаси 26-тур

“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:1)

25.10.2017. “Б.Вафоев” стадиони. 15:30

 

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Элнур Дониёров (Қарши), Наим Қосимов (Қарши).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

 

 

Голлар: Сирож Мелиев, пен.82’-1:1 – Шароф Муҳитдинов, пен.45’-0:1, пен. 90+5’-1:2.

 

 

“Машъал”: 30.Ботир Носиров, 3.Темур Маматов, 8.Сирож Мелиев, 9.Жамолиддин Убайдуллаев (24.Мурамотсу Томоки 58), 13.Искандар Шодмонов (22.Абдуллох Махкамов 46), 16.Шохжахон Қиличев, 18.Ғолиббек Сарибоев, 13.Шокир Юлдашев, 25.Мўминжон Мелиев (7.Шахзодбек Убайдуллаев 70), 26.Искандар Шайкулов, 70.Жонибек  Мирзақулов.

Захира: 35.Рахимжон Абдуқодиров, 10.Жўраев, 17.Ойбек Тўраев Давронбек, 47. Бегзоджон Турсунов.

 

 

“Насаф”: 30.Музаффар Шарипов (с), 4.Жўрабек Маннонов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Жаҳонгир Қурбонбоев, 13.Муҳриддин Зоиров, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 22.Алижон Ахматов (33.Шохруҳ Неъматов 72), 28.Сардор Саъдуллаев, 35.Жавоҳир Шокиров (16.Анвар Ҳусанов 60) (32.Наврўзжон Саидов 84), 38.Дониёржон Нарзуллаев.

Захира: 25.Шахзодбек Суюнов, 9.Абубакр Ризо Турдалиев, 34.Нурбек Ботиров, 96.Дадажон Маматқулов.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 20:30, 25.10.2017.
Ўқилди: 2529 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.