Франция чемпионатининг 11-тур баҳсларига старт берилди. Мавсум пешқадами «ПСЖ» ўз майдонида «Ницца»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Хабарингиз бор, Неймар дисквалификация туфайли бу ўйинда иштирок эта олмади. Эдинсон Кавани унинг йўқлигини билдирмади. Уругвайлик футболчи баҳснинг 3 ва 31-дақиқаларида рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилди. Иккинчи бўлимда Кавани учинчи голни ҳам уриши мумкин эди, аммо у томон етказилган узатмани Данте ўз дарвозасига буриб қўйди — 3:0.
Ушбу ғалабадан кейин "ПСЖ" 29 очко билан пешқадамлик қилишда давом этаётган бўлса, "Ницца" 10 очко билан 14-ўриинда қолмоқда.
Франция чемпионати, 11-тур
ПСЖ – Ницца 3:0 (2:0, 1:0)
27 октябрь, 23.45, «Парк де Пренс»
Голлар: 1:0 – 3 Кавани, 2:0 – 31 Кавани, 3:0 – 52, автогол Данте.
ПСЖ – Ареоля, Дани Алвес, Тиаго Силва, Кимпембе, Берчиче, Верратти, Рабьо (Ло Чельсо, 66), Дракслер, Ди Мария, Кавани (Лукас Моура, 85), Мбаппе (Пасторе, 80).
Ницца – Бенитес, Марлон, Данте, Ле Маршан, Жалле, Лусамба, Менди (Тамез, 66), Ле-Мелу (Сент-Максимен, 78), Бюрне, Снейдер, Балотелли (Плеа, 72).