“Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Ян Вертонген ЕЧЛ 4-тури олдидан “Реал”га қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Албатта, Мадриддаги 1:1 ҳисоби бизга ишонч бағишлади. “Реал” – жуда кучли жамоа ва улар буни бизга биринчи ўйиннинг ўзидаёқ исботлаб беришди. “Реал” истаган вақти истаган услубда гол ура олиши мумкин.
Лекин “Тоттенхэм” деярли ҳар ҳафта Англияда мана шундай жамоалар билан майдонга тушиб келмоқда. “Реал” футболчиларининг маҳорати, бошқа майдонларда ўзларига жуда ҳам қўл келади.
“Тоттенхэм” Кейнсиз “Реал”ни мағлуб этишида сабаб кўрмаяпман. Албатта, Харри – биз учун энг муҳим футболчи ҳисобланади. Кейн нафақат майдонда балки майдон ташқарисида ҳам барчага фойдаси тегадиган йигит. Лекин биз Кейнсиз бўлсада эртага фақат уч очко учун курашамиз”, – дейди Вертонген.