Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Зидан «Реал»нинг мағлубияти сабабини изоҳлади

Баҳо:
+-1 | -1

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида «Тоттенхэм»га қарши бўлиб ўтган ўйин (1:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳаётда ҳамма нарсани борича қабул қилиш керак бўлади. Албатта, футболчиларнинг кайфияти яхши эмас. Мағлубият биз учун оғир зарба бўлди, лекин биз бунга муносиб эдик. «Тоттенхэм» ҳақли равишда ғалаба қозонди. Биз эса вазиятдан чиқиб кетишни биламиз.

Биз бугун ЕЧЛ баҳсини бой берган бўлсак, 3 кун аввал Испания чемпионатида ютқазгандик. Бундан хурсанд эмасмиз, бунга хурсанд бўлишга ҳақимиз йўқ. Ўзимизни ёмон ҳис қиляпмиз. Ғалаба қозонганингда — хурсанд бўласан. Мағлуб бўлганингда эса қовоқ солиб олиш керак эмас. Бу футбол. Олдимизда ўйинлар кўп ва вазиятни ўзгартириш имкониятига эгамиз.

Одамлар истаган нарсасини ўйлаши мумкин, аммо биз инқирозда эмас, бу руҳий тушкунлик эмас. Баъзида кам вазият яратиб, гол урасан. Бугун эса тескариси бўлди. Бизда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди, аммо, бунинг ўрнига рақиб дарвозамизга 3та гол урди.

Рақиб бугун барча жиҳатдан бизга нисбатан яхшироқ кўринди. Мағлубиятимизнинг сабаби оддий — биз гол ура олмадик. Мен хавотирда эмасман. Жамоада тажрибали футболчилар, чемпионлар йиғилган. Ҳаммаси яхши бўлади», – деди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:58, 02.11.2017.
Ўқилди: 30327 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик