Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Олий лигада интизом масаласи қандай?

Баҳо:
+ | -

ОЛИЙ ЛИГА-2017 2-ДАВРА (25-ТУРДАН СЎНГ) ЧЕТЛАТИШЛАР БЎЙИЧА МУЛОҲАЗАЛАР

21 октябрь санасида Қўқондаги стадионда 7 мингдан ортиқ мухлис томоша қилган «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» баҳсининг 39-дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада профессионал футболчиларга ярашмайдиган воқеа рўй берди.

Наманган клуби етакчиларидан бири Ойбек Қиличев аввалига рақиб футболчисини тирсаги билан урди. Натижада учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев айбдорга дарҳол қизил карточка кўрсатди.

Аммо Қиличев майдонни тарк этишидан олдин ерда ётган футболчини тепишга ҳаракат қилди. Бу вазиятда уни айнан нима мувозанатдан чиқарганини англаш мушкул.

Айтиш мумкинки, бу Қиличевнинг ушбу мавсумдаги биринчи «қизили» эмас. У 4-тур доирасида 31 мартда «Динамо» - «Навбаҳор» (0:1) учрашувида ҳам ҳакам томонидан четлатилганди. Ўша вазият содир бўлмасидан олдин жиззахлик ярим ҳимоячи гол урганди.

Кейинчалик 11-турда Ойбек Қиличев яна майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этди. У Бухорода кечган «Бухоро» - «Навбаҳор» (3:3) учрашувида ҳам «қизил»га лойиқ кўрилганди.

Умумий вазият. Чемпионатнинг 25та тури давомида жами 31та қизил карточка кўрсатилди. Бу - ҳар бир ўйинга 0,15та четлатиш дегани. Уларнинг 15таси иккинчи «сариқ» туфайли юз берди. 2, 6, 8, 10, 12, 13, 18, 20, 22-турлар доирасидаги баҳсларда ҳакамлар бирорта ҳам «қизил»га мурожаат этмадилар.

Чемпионат давомида майдондан энг эрта четлатилган футболчи - бу Исломжон Қобилов. У қизил карточка олган пайтда биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг 3-дақиқаси («Қўқон-1912» - «Металлург» (3:0), 21 апрель) ўтиб бораётган эди.

Жами четлатишларнинг 3таси дастлабки 45 дақиқаликка тўғри келса, қолган 28таси иккинчи бўлимда кузатилган. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда четлатиш эса 8 марта учради.

11-турдан ўрин олган «Бухоро» - «Навбаҳор» баҳсида (3:3) ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва 2 футболчи майдондан четлатилди, 3та пенальти белгиланди.

Учрашув ҳаками Темур Тўхтасинов қатъий равишда қарор қабул қилишга мажбур бўлди. Биринчи бўлим тугагач, ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:17, 03.11.2017.
Ўқилди: 2728 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик