Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Месси «Барселона» сафида 600-ўйинни ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ли лигасининг 11-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

30 ёшли аргентиналик футболчи каталонияликлар сафида 600-ўйинни ўтказмоқда. Бу борада Месси Хави (767) ва Андрес Иньеста (643)дан кейин учинчи натижа қайд этиб турибди. Лео "кўк-анорранглилар" сафида 523та голга муаллифлик қилиб, 197та голга узатма берган.

Шунингдек, Мессининг Испания чемпионатидаги ўйинлари сони 393тага етди. Бу кўрсаткич бўйича у жамоа собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйолни битта ўйинга ортда қолдирди. Ла лигадаги ўйинлар сони бўйича ҳам етакчилик  Хави (505) ва Андрес Иньеста (421) томонида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 02:16, 05.11.2017.
Ўқилди: 3989 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик