«Бавария» ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Германия чемпионатининг 11-тури доирасида Дортмундда бўлиб ўтган «Боруссия»га қарши ўйинда гол уришга муваффа бўлди.
Голландиялик футболчи учун бу "Бавария" сафида Бундеслигада урган 93-гол бўлди. Шу тариқа, Роббен мюнхенликлар тарихида хорижлик футболчилар орасида энг яхши тўпурарга айланиб олди.
Арьен бу кўрсаткич бўйича бразилиялик Жоване Элбер (92та гол)ни ортда қолдирди.