Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Арсен Венгер: «Йилдан-йилга ҳакамларнинг савияси тушиб кетмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 11-тури доирасида «Манчестер Сити»га қарши бўлиб ўтган ўйиндан (1:3) кейин ҳакамларни танқид қилди.

«Интенсив ўйин бўлди, ҳар иккала жамоа ажойиб ҳаракат қилди. Рақиб дарвозаси олдида кўп голли вазиятлар яратдик. Якунда ҳакам бизнинг зараримизга қарорлар қабул қилди: шубҳали пенальти ва офсайддан урилган гол. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.

Ҳакамлар ўз устиларида яхши ишлашмаяпти. Уларнинг савияси йилдан-йилга тушиб кетмоқда.

Назаримда, тезкор футбол намойиш қиладиган жамоага қарши яхши ҳаракат қилдик. Балки, биринчи бўлимда «Арсенал» ҳимояга кўпроқ ётиб олгандир. Танаффусдан кейин кўпроқ ўйинда бўлдик. Натижа 1:2 бўлиб турганида ҳисобни тенглаштиримиз мумкин эди.

«Манчестер Сити» – яхши жамоа. Лекин унинг қанчалар кучлилигини бошқалар гапирсин», – деди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Арсенал" ўйинини Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:46, 06.11.2017.
Ўқилди: 3324 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.