Москванинг «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ўтган ҳафта «Советский спорт» нашрига катта интервью берди.
Ҳамюртимиз суҳбат давомида миллий жамоамизнинг Россия-2018 мундиали саралаш босқичидаги иштирокига ҳам тўхталди. Қуйида Виталийнинг айнан биз учун қизиқарли бўлган фикрлари билан танишишингиз мумкин.
- «Локомотив» футболчилари аҳиллиги ҳақида кўп гапиришади. Аслида жамоа аъзолари майдон ташқарисида вақтни қандай ўтказишади?
- Агар қандайдир маросим ташкиллаштирилса, масалан, кимнингдир оиласида фарзанд дунёга келса, ўша бахтли инсонни табриклаш учун ресторан ёки бирор жойга йиғиламиз ва байрамона тушлик уюштирамиз.
Шу баҳона ўзаро чақчақлашамиз. Қисқаси, ҳамма қатори яшаймиз, ҳарқалай, қандайдир ўзгача дабдаба йўқ.
- Бўш вақтда FIFA симулятори орқали алоҳида чемпионат ташкиллаштиришингиз ҳақидаги гаплар ростми?
- Ҳа, бу тўғри. «Локомотив»нинг кўплаб футболчилари виртуал ўйинга ҳам қизиқишади. Бироқ шахсан менга асосан бошқа симулятор - PES маъқулроқ.
Шунинг баробарида тан олишим керак, FIFAга ўтиш вақти келди. Айтганча, Дима Тарасовга қойил қолиш жоиз - у барча турдаги виртуал ўйинлар масаласида жуда кучли ва бемалол киберспорт бўйича жаҳон чемпионатларида қатнашиши мумкин.
- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳам сўрашни истардик. ЖЧ-2018 саралаш босқичи давомида яхшигина имкониятга эга бўлган ҳолда, якунда йўлланмадан қуруқ қолиш ҳафсалангизни пир қилмадими? ДАВОМИ