Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербек «Реал»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, Мадрид клуби ҳали ҳамон германиялик футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчининг ўзи ҳам «Реал»га ўтишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу битимни амалга ошириш анча осон кечиши кутиляпти. Гап шундаки, Шлоттербек жорий йилда «Боруссия» билан янги шартнома имзолаган бўлиб, унга кўра футболчини 60 млн евро эвазига сотиб олиш банди киритилган. Шунингдек, «Реал»нинг Германия клуби билан муносабатлари яхши экани ҳам трансферни расмийлаштиришга ёрдам беради.













