Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий лигада дебютант жамоалар қандай каромат кўрсата олишган?

Баҳо:
+ | -

21 октябрь куни биринчи лига-2017нинг 33-турида Қувасойнинг «Цементчи» клуби ўз стадионида тўпланган 2 мингдан ортиқ мухлис кўз ўнгида жорий мавсум учун қўйилган вазифасини расман уддалади.

Аниқроқ айтсак, Фарғона вилояти жамоаси финиш маррасига 3та тур қолган бир пайтда олий лига йўлланмасини нақд қилди ва ўз тарихида иккинчи марта элитада ўйнайдиган бўлди.

Қувасойликлар кейинги турда кичик олтин медални ҳам ўз номларига расмийлаштиришди. Хуллас, бугун «Цементчи»нинг муваффақияти баҳонасида аввалги мавсумлар қуйи лигадан кучлилар қаторига қўшилган жамоалар ҳақида тўхталамиз.

Табиийки, олий дивизион дебютантларининг илк уринишда қандай ўйин ва натижа кўрсатишгани статистика ихлосмандларини етарлича қизиқтиради.

2017 йил. «Динамо». Биласиз, Самарқанд клуби бу йил элитада кутилганидан анча яхши старт олди. Хусусан, «Пахтакор» майдонида эришилган ғалабадан сўнг жамоага нисбатан ажойиб таъриф ишлатилди:

«Ўзбекча «Лестер». Бироқ Олег Тюлькин шогирдлари кейинчалик юқори суръатни ушлаб туролмадилар. Хусусан, иккинчи давра бошлангач, жамоани умуман таниб бўлмай қолди.

«Динамо»нинг асосий муаммоси мураббийлар штабига боғлиқми ёки кучли ҳужумчиларга эга эмаслиги боис, гол уришда қийналяпти?

Буни билмадик, аммо 12-13-ўрин жорий йилги «Динамо» учун айни мантиқий якундек кўринмоқда. Мана, иккинчи давра арафасида таркибга қўшилган Аднан Ораховац ва Фарҳод Тожиевдек тажрибали футболчилар ҳам «Динамо»нинг жонига оро бўлолмаяптилар.

Яна нима ҳам дердик, Самар-қанд клубидан мавсумнинг қолган турларида муносиб ўйнаб, кўпчилик берилиб таърифини келтирадиган «кучли ўнлик» учун курашни қизитишини кутиб қоламиз.

2016 йил. «Обод». Миллий футболимиздаги илк хусусий клубнинг олий лигадаги илк қадамларини ёдга олсак, ҳаммаси анча оғир бошланган эди. Яъни пойтахт жамоаси элитадаги дебоча ғалабасини нақ 10 тур кутганди.

Хуллас, 2016 йилнинг 27 май куни «Сўғдиёна»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган «Обод» ўйин сифати бўйича чакки таассурот қолдирмади. Дейлик, жамоа сўнгги турда «Пахтакор» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди ва бу ўйин унинг мавсумдаги «ташриф қоғози» сифатида қабул қилинди.

Олий лиганинг мутлақо янги иштирокчиси сифатида дебют қилган «Обод» якунда жами 24 очко тўплади: 6та ғалаба, 6та дуранг, 18та мағлубият, тўплар нисбати - 25-51. Бу статистика 14-ўринни таъминлади.

Муҳими, «Обод»нинг олий лигага номдор футболчиларсиз қадам қўйгани кўпчилик эътиборини тортди. Дастлаб ёш мураббий Бобур Зуҳриддинов бошчилигида ўйнаган жамоа иккинчи давра ўйинларини Александр Мочинов раҳбарлигида давом эттирди.

Мавсум охирида эса Жаъфар Ирисметов бош мураббий ролини бажариб, ишларни анча ижобий томонга ўзгартирди. «Обод» сафида энг кўп майдонга тушган ва 14та гол урган Шоҳруз Норхонов 2016 йилги мавсум кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, Хуршид Ғиёсов ҳам кенг омма назарига тушди. Йил охирида эса жамоа раҳбарияти тажрибали Рауф Инилеев билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олди.

Афсуски, жорий мавсум давомида «Обод» бошига кўп кўргиликлар тушдики, бундан ҳамма хабардор. Энг ачинарлиси, жамоа олий лига-2017ни якунига етказиб қўёлмади.

2010 йил. Олий лига-2009да 16та жамоа ўйнаган ва мавсум якунида «Сўғдиёна» ҳамда «Бухоро» қуйи лигага равона бўлганди.

Бироқ олий лига йўлланмасига эга чиққан «Қўқон-1912» ва «Машъал-Акаде-мия» клублари турли сабабларга кўра, юқорига кўтарилмайди. Натижада элита жамоалари сони 14тага тушиб қолади.

2008 йил. «УзДонгЖу». Ислом Аҳмедов бошқарган «УзДонгЖу» айтарли каромат кўрсатолмаган бўлса, Олмалиқнинг ОТМК номи остида ўйнаган жамоаси ўз натижалари билан кўпчилик эътиборига тушганди.

Мустаҳкам молиявий ҳолат туфайли ОТМК чемпионатда 10-ўринни банд этади. Андижон жамоасига келсак, уйда «Машъал», сафарда «Қизилқум» устидан қозонилган ғалабалар унга шунчаки, юпанч вазифасини бажаради, холос.

Айтганча, ўша мавсум водий вилоятининг бош жамоаси - «Андижон» 5-ўринни эгаллаганди.

2007 йил. «Қурувчи». ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:03, 15.11.2017.
Ўқилди: 4301 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.