«Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, «Тоттенхэм» (2:0) устидан қозонилган биргина ғалаба жамоа етакчилари Месут Озил ва Алексис Санчесларни ушлаб қолишга етарли бўлмайди.
«Мен анчадан бери футболдаман ва биламанки, бундай ғалабалар етарли бўлмайди. Ишончим комил, улар клубни севадилар, уларга жамоа ёқади.
Аммо уларга яхши шартнома таклиф қиладиган бошқа клублар ҳам бор. Бу футболнинг бир қисми, ҳаммаси тўғри бўлмоғи лозим. Футболчилар хурсанд ва бахтли бўлишлари керак», — дейди Венгер.