Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎзПФЛ – 2017. «Насаф»нинг йил сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоаси XXVI Ўзбекистон чемпионатини 2-ўринда якунлади. Шундай қилиб, жамоамиз ўз тарихида икки  карра (2011, 2017 йиллар)  кумуш медали соҳиби бўлди. “Насаф” ўтган йилги чемпионатда бронза медалини қўлга киритган эди.

“Насаф” олий лигада 1997 йилдан иштирок этади. Бу йилгиси билан 20 карра чемпионат иштирокчисига айланди. “Насаф” шу пайтгача олий лигада жами 618та учрашув ўтказди. Шуларнинг 350тасида ғалаба, 114тасида дуранг ва 154тасида мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 1126:685 кўринишида.

Қуйида эса “Насаф” жамоамизнинг 2017 йил сарҳисоби билан танишинг.

Умумий сарҳисоблар

Бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги ўтган 30 учрашувнинг 20тасида ғалаба, 2 учрашувда дуранг ва 8 учрашувда мағлубият қайд этилди. Жами 62 очко қўлга киритилди. Ўтган йилги чемпионатда 30 учрашувнинг 19тасида ғалабага эришилган эди.

Чемпионат давомида мураббийларимиз 24 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Ўтган йилги чемпионатда 27 нафар футболчи хизматидан фойдаланилган эди. Энг кўп майдонга тушган футболчимиз - Баҳром Абдураҳимов тенгсиз бўлди. Абдураҳимов бу йилги чемпионатнинг барча – 30 учрашувларида ҳам майдонга тушди ва 2586 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ушбу футболчимиз ўтган йилги чемпионатда 27 учрашувда майдонга тушиб, 2168 дақиқа ҳаракат қилган эди. Баҳром Абдураҳимов бу йилги чемпионатда тўпурарларимиз орасида иккинчи бўлди, бу тиниб-тинчимас футболчимиз рақибларимиз дарвозасига 10 марта тўп киритди. У бор йўғи бир марта ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

Жамоамиз таркибида майдонга тушган энг ёш ўйинчи Ислом Кенжабоев бўлди (18 ёш). Энг ёши катта ўйинчимиз эса  Жасур Ҳасанов (34 ёш) бўлди.

“Насаф” жамоаси футболчилари бу йилги чемпионатда жами рақиблар дарвозасини 58 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозаларидан 18та тўп олиб чиқишди. Урилган голлар ўтган йилгига нисбатан 2тага кам бўлди. Ўтказилган голлар сони эса 6тага қисқарди. Ушбу голларнинг 34таси уй учрашувларида, 24таси сафар учрашувларида киритилди. Ўтказилган голларнинг 2таси уй учрашувларига, 16таси сафар учрашувларига тўғри келади. Бўлиб ўтган 30та учрашувнинг 17тасида дарвозабонларимиз ўзлари қўриқлаган дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Бу йилги баҳсларда дарвозабонимиз Санжар Қувватовнинг бу кўрсаткичлардаги ҳиссаси юқори бўлди.

Натижаларнинг давралар кесимидаги сарҳисоби

Бу йилги XXVI Ўзбекистон чемпионати 3 март куни бошланиб, 25 ноябр куни якунланди. Биринчи даврада жамоамиз, иккинчи даврадагига нисбатан ёмон кўрсатгичга эга бўлди. Бўлиб ўтган 15та учрашувнинг 8тасида ғалаба, 2тасида дуранг ва 5 учрашувда мағлубият қайд этилди.

Иккинчи давра учрашувлари 5 августдан старт олди. “Насаф” иккинчи давра учрашувларини кўтаринки руҳда ўтказди.  Иккинчи даврадаги 15 учрашувнинг 12тасида ғалаба ва 3 учрашувда мағлубиятга учралди. Жамоамиз айнан 2-даврада энг узоқ - 11 учрашувда ғалабали сериясини сақлаб турди. 

Натижалар уй ва сафар учрашувлари кесимида

Уй учрашувлари:

Ғалаба – 14

Дуранг – 0

Мағлубият – 1

Сафар учрашувлари:

Ғалаба – 6

Дуранг – 2

Мағлубият – 7

Бу йилги чемпионат баҳсларида дарвозамизни Элдор Суюнов 10 марта, Санжар Қувватов эса 20 марта қўриқлади.

Тўпурарларимиз ҳақида

Драган Черан – 19(4)*

Баҳром Абдураҳимов - 10

Бобир Абдухолиқов – 8

Шахбоз Эркинов – 4(1)*

Игорь Голбан – 3

*Изоҳ – қавс ичида пенальтилардан киритилган голлар кўрсатилган

Фарруҳ Сайфиев, Азиз Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳитдиновлар – 2тадан гол киритишган.

Акмал Шораҳмедов, Жасур Ҳасанов, Одил Ҳамробеков, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев,  – 1тадан гол уришга эришдилар.

“Бухоро” жамоаси билан бўлган ўзаро учрашувда,  Кирилл Пасичник автогол муаллифи бўлган.

“Насаф”нинг бу йилги чемпионатдаги 1-голининг муаллифи – Баҳром Абдураҳимов (ЎзПФЛ, 1-тур. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2) бўлди. Охирги, 58-голининг муаллифи эса Драган Черан бўлди.

Футболчиларимиз рақиблари дарвозасига 5 марта пенальти (Черан-4, Эркинов -1) тепишди. Пенальтиларнинг ҳаммаси аниқ амалга оширилди.

Чемпионат давомида “Насаф” дарвозасига ҳам 5та пенальти белигиланди. Бу пенальтиларнинг 3таси голга айланди. 2 вазиятда Санжар Қувватов қайтаришга эришди.

Йирик ҳисоблар

Жамоамизнинг бу йилги чемпионатда қайд этган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 6:0 ҳисоби бўлди (“Обод” - “Насаф” 0:6). Ўтказилган учрашувларнинг 5тасида жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида ҳам мағлуб этишган. Учта учрашувда 4:0 ҳисобидаги (“Насаф” – “Сўғдиёна”, “Насаф” – “Навбаҳор”, “Насаф” – Пахтакор”) ғалабаларга эришилди.  “Насаф”нинг бир ўйинда ўз дарвозасидан ўтказиб юборган голлари сони 3тага тенг бўлди, бу ҳолат сафардаги “Бунёдкор” – “Насаф” 3:2 учрашувида қайд этилди.

Сариқ карточкалар

Чемпионат давомида ўйинчиларимизга 45 марта сариқ карточка кўрсатилди. Сариқ карточка бўйича энг кўп жазоланган ўйинчи Азиз Ғаниев бўлди (8та). Ҳакамлар футболчиларимизни сафардаги учрашувларда кўпроқ жазолашди – 29 марта, уй учрашувларида эса футболчиларимизга 16 марта сариқ карточка кўрсатилди. Бу йилги баҳсларда ўйинчиларимизга қизил карточка кўрсатилмади.

Томошабинлар - рақамларда

“Насаф”нинг ўз майдонида ўтказган “Насаф” – “Пахтакор” 4:0 учрашувига энг кўп -18574  нафар томошабин ташриф буюрди.

Энг кам томошабин ташриф буюрган учрашув бу – “Обод” – “Насаф” 0:6 учрашуви бўлди. Ушбу ўйинда 211 нафар томошабин қайд этилган.

Бу йил ҳам сафардаги бўлган учрашувимизда бухоролик футбол ишқибозлари фаол бўлишди. “Бухоро” - “Насаф” 1:0 учрашувини 13680 нафар мухлис стадионда томоша қилишди. Бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги учрашувларни жами 147310 (ўтган йили-144561) нафар мухлислар томоша қилишган. Ўтган йилгига нисбатан, 2749нафар кўпдир. Жамоамизнинг уй учрашувларини 75572 нафар мухлис кузатиб борди. Шулардан 18597 нафари Ғузорда бўлиб ўтган уй учрашувларида, 56975 нафари эса Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда.  “Марказий”да бўлиб ўтган “Насаф” – “Шўртан” учрашувига энг кам – 2748 нафар мухлис ташриф буюрди.

Энг, энгларимиз

Энг тезкор гол урган ўйинчимиз – Баҳром Абдураҳимов

Энг биринчи гол урган ўйинчимиз – Баҳром Абдураҳимов

Энг биринчи сариқ карточка олган ўйинчимиз – Драган Черан

Энг ёш ўйинчимиз – Ислом Кенжабоев (18 ёш)

Энг ёши катта ўйинчимиз – Жасур Ҳасанов (34 ёш)

Энг кўп сариқ карточка олган ўйинчимиз – Азиз Ғаниев

Энг кўп майдонга тушган ўйинчимиз – Баҳром Абдураҳимов.

“Насаф” бу йилги чемпионатда энг кам гол ўтказган жамоа сифатида қайд этилди.

Жамоамиз устозига оид статистик маълумотлар

Рўзиқул Бердиев “Насаф”га 2012 йилдан ҳозиргача устозлик қилмоқда. Шу давр мобайнида ўз шогирдларини чемпионатнинг жами 151 учрашувида майдонга бошлаб тушди. Бу учрашувларнинг 98тасида ғалаба қўлга киритилди.

“Насаф”  ПФК матбуот хизмати

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:27, 27.11.2017.
Ўқилди: 4081 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.