Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Барселона билан Чемпионлар лигасидаги энг кўп рақиб бўлган жамоалар (Фурқат Юсупов блоги)

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" жамоаси Чемпионлар лигасида энг кўп учрашган рақиблар қайсилар эканини биласизми? Қуйида бу ҳақда маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

6-11. "Бавария". 8 ўйин. 2 ғалаба, 1 дуранг, 5 мағлубият. 11:14

"Бавария" ва "Барселона" жамоалари ЧЛда илк марта 1998 йили тўқнаш келишган эди. Ўшанда гуруҳ босқичидаги ҳар иккала беллашувда ҳам мюнхенликларнинг қўли баланд келган. 2009 йили турнирнинг чорак финалида "Камп Ноу"даги тўқнашувда "Барса" йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. Жавоб ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа "кўк анорранглилар" ярим финалга йўл олишган ва кейинчалик мусобақа ғолиби бўлишганди. Орадан 4 йил ўтгач жамоалар ярим финалда учрашишди. "Бавария" икки ўйинда ҳам йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилиб, финалга йўл олган эди. Юпп Хайнкесс шогирдлари ўша мавсум ғолиблик нашидасини суришган. 2015 йилда эса "Барселона" немис жамоасидан муносиб ўч ола билди. Каталонияда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган жамоа, меҳмонда 2:3 ҳисобида ютқазган бўлса ҳам финалга йўл олган ва кейинчалик чемпион бўлган эди.

Фактлар:

1. Ҳар иккала жамоа ҳам бир мартадан 3:0 ва 4:0 ҳисобида ғалаба қоознган.

2. Жамоалар плей-оффда учрашишганда, ғалаба қозонган жамоа, кейинчалик албатта чемпион бўлган.

 

6-11. "Динамо" Киев. 8 ўйин. 5 ғалаба, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 14:12

1992 йили мазкур жамоалар биринчи бор учрашишган. Ўшанда ҳар иккала ўйинда ҳам каталонияликлар осонликча ғалаба қозонишган. Орадан бир йил ўтгач 1/16 финал босқичида Киевда мезбонлар 3:1 ҳисобида устун келишди. Бироқ жавоб баҳсида "Барса" 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. 1997 йили гуруҳ босқичида Киевликлар уйда 3:0, "Камп Ноу"да эса 4:0 ҳисобида зафар қучишган. 2009 йили яна гуруҳ босқичида жамоалар яна бир бор тўқнаш келишди ва ундаги ҳар икки ўйинда ҳам Гвардиола мураббийлик қилган испан жамоаси ғалаба қозонди.

Факт: "Барселона" ҳам, "Динамо" ҳам икки мартадан йирик ҳисобда ғалаба қозонган.

6-11. "Манчестер Юнайтед". 8 ўйин. 3 ғалаба, 4 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати 17:10

1994 йилда гуруҳ босқичида "Барса" ва "МЮ" ЧЛда илк бор ўзаро рақиб бўлишди. "Олд Траффорд"да 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилган бўлса, "Камп Ноу"да мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди. 1998 йили гуруҳ босқичидаги ҳар икки баҳсда ҳам жанговор дуранг (3:3) қайд этилган. 2008 йили эса ярим финалда Каталонияда ҳисоб очилмади. Манчестердаги баҳсда эса Скоулзнинг ягона голи эвазига "қизил иблислар" ғалабага эришиб, финалга йўл олишган. 2009 ва 2011 йилги финалларда Гвардиола мураббийлик қилган каталон жамоаси ғалабага эришган.

Фактлар:

1. "МЮ" ва "Барса" ўзаро тўқнаш келган 4 мавсумда, албатта бириси чемпион бўлган.

2. Иккала жамоа ҳам ўз майдонидаги ўйинларда ютқазмаган.

Давоми>>>

Киритилди: 19:57, 28.11.2017.
Ўқилди: 4513 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.