АПЛнинг 15-туридан ўрин олган «Арсенал» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви давом этмоқда.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Антонио Валенсия тезкор гол урганди. Орадан унча кўп вақт ўтмасдан Жесси Лингард “қизил иблислар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 49-дақиқада Александр Ляказетт орадаги фарқни қисқартирди.
Ўйиннинг 63-дақиқасида Жесси Лингард Погбанинг жуда қулай узатмасидан сўнг очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.