"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Ҳеа "Арсенал" билан учрашувдан сўнг (3:1) Twitter ижтимоий тармоғида энг кўп муҳокама қилинган мавзу бўлди.
Испаниялик 27 ёшли дарвозабон учрашувда 15 сэйвни амалга ошириб, премьер-лиганинг ушбу мавсумидаги рекордини ўрнатди.