“Манчестер Сити” “Арсенал” ҳужумчиси Санчесни январдаёқ сотиб олмоқчи. Клуб чилилик ҳужумчининг шартнома муддати тугашини ва эркин агентга айланишини кутиб ўтирмоқчи эмас. “Шаҳарликлар” Санчес учун 50 млн фунт беришга тайёр.
“Арсенал” айни пайтда Санчесга тушаётган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас. “Лондонликлар” футболчининг шартнома муддати тугагунга қадар кутишмоқчи. Санчеснинг ўзи эса “Реал”нинг қизиқишидан кейин Испанияга кетишни истаб қолди.