«Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ доирасидаги «Олимпиакос» устидан эришилган ғалаба (2:0) ҳақида гапириб ўтди. Шу билан бирга туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибала борасида ҳам фикр билдирди.
«Еврокубокларда ғалаба қозониш жуда ҳам қийин, шунинг учун ҳам барча масалани олдиндан ҳал этиш лозим. Пауло Дибала ҳозир ўзини яхши кўрсата олмаяпти, лекин бу уни ишлашда тўхташи керак дегани эмас.
Барчамиз унинг тез орада ўз савиясига қайтишига ишонамиз. У фақатгина ишлашда давом этиши лозим.
Иккинчи бўлимда биз тўпни назорат қилишимиз керак эди. Бунинг учун жамоа тўпсиз ҳаракат қилишни билиши лозим. Тўпни бой берган заҳоти рақиб ҳужум қилиши учун имконият пайдо бўлади», - дейди Аллегри.