Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ҳафта ўйинлари: «МЮ» «Сити»ни, «Юве» «Интер»ни тўхтата оладими?

Баҳо:
+ | -

“Эрудит СПОРТ” газетаси қуйида ушбу ҳафтанинг томошабоп ўтиши кутилаётган энг марказий тўрт тўқнашувни ўтказиб юбормасликни тавсия қилади:

№4-матч: “РЕАЛ” Мадрид – “СЕВИЛЬЯ”

9 декабр, шанба, соат: 20:15

ТВ-трансляция: «UzReport TV»

Ўзаро учрашувлар:

77 ҒАЛАБА 26 ДУРАНГ 43 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Реал” Мадрид – “Севилья” 1:2 ва 4:1

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Реал” Мадрид – “Севилья”

743,80 миллион евро VS 229,75 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Ўхшатмасдан учратмас, мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам жорий мавсумда бешта баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди. Натижада “Реал” ўн икки очконинг бошига етди. “Севилья” томонларда 15 очко “қулоғини ушлаб кетди”. Шундай экан, қарама-қаршилик иштирокчиларининг кун тартибидаги биринчи масала – яқинлашаётган учрашувларда очко йўқотмасликдан иборат. “Қизил-оқлар” устози Эдуардо Бериссо саратон хасталигига чалингани маълум бўлгач, ҳамкасбини “Биз сен биланмиз”, деб қўллаб-қувватлаган Зидан у билан рўпара бўлади. “Севилья” аргентиналик мутахассис қўл остида ёмон ўйин кўрсатмаяпти, ўртача 1,90 очко ишлаяпти. Фақат рақиб майдонидан қуруқ қўл билан қайтаётгани мухлисларни ҳавотирга соляпти (барча мағлубияти меҳмонда қайд этилган). Сафар учрашувларида рақиб дарвозасига йўл топишда ҳам муаммога учраяпти. Бошқа томондан, “Реал” дарвозасига киритилган тўпларнинг 55 фоизи мезбонлик қилган ўйинлара тўғри келади.

 

№3-матч: “ЛИВЕРПУЛЬ” – “ЭВЕРТОН”

10 декабр, якшанба, соат: 19:15

ТВ-трансляция: «FutbolTV»

Ўзаро учрашувлар:

76 ҒАЛАБА 63 ДУРАНГ 57 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Ливерпуль” – “Эвертон” 1:0 ва 3:1

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Ливерпуль” – “Эвертон”

514,50 миллион евро VS 335,25 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

“Ливерпуль дербиси” – шаҳар “Кўклар” ва “Қизиллар”га бурканадиган, бўлинадиган кун. “Эвертон” ишқибозлари Сэм Эллардайснинг қадами қутлуғ келиб, 13 ўйиндан иборат ғалабасиз серияга чек қўйиши ҳақида ўйлаётган бўлса, “Ливерпуль” фанатлари Юрген Клопп шогирдлари камида бир очко ишлашига ишонмоқда. Чунки “Мерсисайдликлар” ўз уйида тўққиз турдан бери мағлубият нималигини билмаяпти. “Қассобга ёғ, эчкига жон қайғуси”, деб шунга айтишса керак. Сўнгги етти йилдаги ўзаро учрашувлар статистикасига кўра, дуранг “Ирислар” учун энг яхши натижа ҳисобланади. Шу кеча-кундузда Премьер лигада уч жамоа меҳмонда ғалаба нашидасини суриш бахтига муяссар бўлмади. Улар орасида Эллардайсига ишониб топширилган “Эвертон” ҳам бор (умуман олганда, бу кўрсаткич 15 матчни ташкил қилмоқда). Бундан ташқари, меҳмонлар дарвоза дахлсизлигини сақлашда ҳам “олди жамоалар”дан. “Вест Хэм Юнайтед” ҳамда “Сток Сити”дан сўнг энг кўп гол ўтказиб юборган учинчи клуб. Гапнинг пўсткалласи, “Катта Сэм” нуқта қўйиши кутилаётган муаммолар талайгина.

 

№2-матч: “ЮВЕНТУС” – “ИНТЕР”

9 декабр, шанба, соат: 00:45

ТВ-трансляция:

Ўзаро учрашувлар:

81 ҒАЛАБА 44 ДУРАНГ 47 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Ювентус” – “Интер” 1:2 ва 1:0

Имконият: 35/30/35

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Ювентус” – “Интер”

540,30 миллион евро VS 300,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 Ўтган турда А Сериянинг “отахон” жамоаси “Кўҳна синьора” (ўртача 28,7 ёш) Скудетто йўлида “Наполи” билан “ҳисоб-китоб” қилганди. Эндиликда “Ювентус” кучли тўртликдан бошқасини назарига илмаслигини таъкидлаётган Лучано Спаллети бошчилигидаги “Интер”дан уч очко тортиб олиш пайида бўлади. Туринликлар устози Массимилиано Аллегри инқироз икки йил илгари кузатилган, бугунги кунда ишлар бешлигини зўр бериб исботлашга уриняпти. Лекин қуруқ қошиқ оғиз йиртади. Мутахассиснинг гап-сўзлари майдонда, турнир жадвалида ҳам ўз аксини топиши зарур. Бунинг учун “чемпионлик пойгаси”га суқилиб кирмоқчи бўлаётган клублардан “қутулиш” талаб этилади. “Нерадзуррилар” ҳам майдонга очко улашиш мақсадида тушмайди. Устига-устак, ҳозирча Лучано Спаллетти шакллантирган “Интер”ни курагини ерга теккизадиган мард топилгани йўқ. Мезбонлар устози эса 38 учрашувнинг 36 тасида рақибини ер тишлатгани билан оғиз кўпиртириши мумкин.

 

№1-матч: “МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД” – “МАНЧЕСТЕР СИТИ”

10 декабр, якшанба, соат: 21:30

ТВ-трансляция: «Futbol TV»

Ўзаро учрашувлар:

42 ҒАЛАБА 47 ДУРАНГ 55 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Манчестер Сити” – “Манчестер Юнайтед” 2:1 ва 0:0

Имконият: 35/30/35

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Манчестер Сити” – “Манчестер Юнайтед”

629,50 миллион евро VS 592,75 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 “Шаҳарликлар” бошқаруви Гвардиолага топширилдию жамоанинг боши рекорддан чиқмаяпти. Уларнинг сўнггиси – меҳмондаги кетма-кет 11 матчда рақибларини доғда қолдиргани бўлди. Шунга қарамай, “Сити” устози “эртами кечми мағлубиятни қабул қиламиз”, дейишдан чарчамаяпти. Турнир жадвалида “Кўклар” яққол етакчи ва иккинчи ўринни эгаллаган “Юнайтед” ўртасидаги тавофут саккиз очкога етган. Лекин Моуриньони бу тавофут ташвишга солмайди. Айнан ўзаро учрашувлар, “олти очко”га тенг матчларда “ҳамшаҳарлари”нинг қаршилигини синдириш режасини тузиб қўйган. Эътиборга молик томони, “Манкунианлар” ўз уйида гард юқтирмасликни қойиллатади. Мисол учун, саккиз учрашувнинг еттасида майдон эгаларининг дарвозасини ишғол қиладиган рақиб топилмади. Премьер-Ллигадаги “интрига”нинг “ўлмаслиги” ҳам Жозе Моуриньога боғлиқ бўляпти. Яъни, Жозе жаноблари ўзи каби бошқа ҳамкасбларини ҳам маълум муддат енгил тин олишларига имкон ҳозирлаши мумкин. Хўш, Пеп “Сити” рулидаги саксонинчи баҳсда “Юнайтед”нинг кунини кўрсатадими ёки Жозе «Арсенал»дан кейин энди «Сити»нинг АПЛдаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур қила олармикан? Якшанба куни «Орзулар театри»да кўрамиз, кузатамиз!

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ, «Эрудит Спорт» газетаси.

Манба: www.erudit-sport.uz
Киритилди: 16:13, 09.12.2017.
Ўқилди: 2364 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.