“Арсенал” клуби собиқ ҳимоячиси Патрик Виейра Алексис Санчеснинг Лондонни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
“Агар футболчининг ўзи жамоадан кетишни истаётган бўлса, албатта, уни бир дақиқа ҳам ушлаб турмаслик керак.
Мен Санчесни қўйиб юбориш керак деб ўйлайман. Билиб қўйинг, футболчи қачон жамоада қолгиси келмаса, у ҳеч қачон майдонда бор кучини бериб ҳаракат қилмайди.
Ўзининг энг яхши ўйинини жамоаси учун кўрсатиб бера олмайди.
Албатта, “Арсенал” Санчесни қўйиб юборса, тўғри иш қилган бўларди”, - дейди Виейра.