Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Қўшалоқ бахт – енгилган саратон ва ЖЧ йўлланмаси

Баҳо:
+ | -

2002 йилнинг 8 апрель куни Оге Харейде дастлабки мавсум «Копенгаген»дан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб, кейингисида чемпионлик сари дадил илдамлаган «Брондбю» билан шартномасини узайтирди.

Битимнинг янгиланиши клуб расмий сайтида ишқибозлар томонидан кўп муҳокама қилинди. Кимгадир жамоа услуби ёқмаса, бошқаларга натижа учун ўйналмаслиги маъқул келмаётганди.

Ваҳоланки, тортишувлар сабаби «Брондбю» тарихига алоқадор бўлмаган шахснинг бош мураббий сифатида ишлаётганида эди. Унинг хорижлик эканини гапирмаса ҳам бўлаверади.

Шартнома узайтирилганидан бир ҳафта ўтиб, кутилмаганда Харейде истеъфога чиқишини билдирди.

Клубнинг расмий манбалари турли тахминларни илгари суришган бўлса, Даниядаги нашрлар норвегиялик мутахассиснинг «Брондбю» мухлислари томонидан уюштирилган босимга дош беролмаганини таъкидлашди.

Қисқаси, мураббий узоқ вақт омма эътиборидан четда қолди. Сирли истеъфо ҳақидаги ҳақиқат эса орадан икки йил ўтгач ошкор бўлди.

- Мен Копенгагенда ишлаётганимда, рафиқам Мольдеда эди, - дейди Харейде. - «Вайле» билан ўйин ўтказиладиган куни қўнғироқ қилиб, унга саратон хасталиги ташхиси қўйишганини айтди.

Бир ҳафта ухлай олмадим, бу ҳақда ҳеч кимга айтолмасдим, чунки Дания ва Норвегияда қандай ғалва бошланишини билардим. Тушкунликка тушдим, ўйинчилар буни сезишар, аммо сабабидан бехабар эдилар.

Ўзимни худди ўзга сайёрага тушиб қолгандек ҳис қилардим. Аннбьорг (рафиқаси) билан имкон қадар тез-тез гаплашиб турдим, жамоам қаторасига учта ўйинда очко йўқотди.

Қизиғи, у ўзидан кўра менга кўпроқ қайғураётганди. Зеро мағлубиятнинг менга қандай таъсир ўтказишини биларди.

«Мидтьюлланн»га ютқазгач, Харейде тамомила ўзини йўқотиб қўйди. Кийиниш хонасига кирганида қулоғи шанғилларди. «Футболчилар мени бутунлай ўзгача қиёфада кўришди, - деганди у кейинроқ ёзган қайдларида.

Оғир-босиқ, вақти келганда ғоят андишали Оге кутилмаганда қичқириб, жазавага тушганча деворни мушт­лай бошлади. Автобусга чиққанда унинг фикри ойдинлашди, хаёллари ҳар қандай мағлубиятданда оғриқлироқ зарба бераётганди: футбол унинг учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаётганди, яқин қолган чемпионлик ҳам таскин беролмасди. Мураббий ҳаммасини ташлаб, уйига йўл олди. Чемпионлик медалини тақиш унга насиб қилмади.

Матбуот Харейденинг характери суст, дастлабки мураккаб вазиятдаёқ жамоани ташлаб кетишга тайёр иродасиз мураббий эканлигини таъкидлади.

Март ойидаёқ Огенинг фаолияти юқори чўққилар сари интилаётганди - Англия чемпионатидан таклиф олди, аммо журналистлар унинг обрўсини ер билан битта қилишди.

Кейинчалик туманли ўлкадаги қизиқиш сўнди, ўз навбатида, танқидчиларга та­йинли жавоб қайтаргиси келмади. У шунчаки, оилавий сирни яширишни хоҳларди. Бу шахсий фаолиятидан муҳимроқ эди.

- Ҳаётда футболдан ҳам аҳамиятлироқ ва ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:17, 11.12.2017.
Ўқилди: 3798 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.