“Реал” клуби дарвозабон танлаш борасидаги қарорини ўзгартирди. Шу пайтга қадар “қироллик клуби” Де Хеага асосий вариант сифатида қараётганди. Бироқ энди “Реал” бор эътиборини “Атлетик” посбони Кепа Аррисабалагга қаратишга қарор қилди. Мадрид клуби ҳатто “Милан” посбони Доннарумма ва “Челси” посбони Тибо Куртуа вариантларидан ҳам воз кечди.
“Реал” Аррисабалаг учун 25 млн евро тўлашга тайёр ва у билан 6 йиллик шартнома имзоламоқчи.