Кеча бўлиб ўтган “МЮ” - “Манчестер Сити” учрашуви (1:2) нинг 94-дақиқасида “қизил иблислар” мухлислари меҳмонлар ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва бурчак тўпини амалга ошираётган пайтда у томонга қарата тутунли файерверклар отишди.
Хабарда айтилишича, футболчига ҳеч қандай зарар етмади, лекин “Манчестер Юнайтед” бу ҳолат бўйича катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.