Лондоннинг “Арсенал” жамоаси футболчиси Месут Ўзил фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.
Diario Sport хабарига кўра, хавбекнинг агенти Эркут Сегут ўтган ҳафтада Каталония клуби бош директори Пеп Сегура билан музокаралар олиб борган.
Агент Ўзилнинг “Барселона”га ўтиши хоҳиши борлигини айтган. “Арсенал”дагилар футболчини маълум миқдордаги сумма эвазига сотиб юборишга тайёр турганини ҳам тушунтирган.
Агарда “Барселона” “Ливерпуль”дан Филиппе Коутиньони харид қила олмаса, Ўзилни олиб келиши мумкин. Германияликнинг “Арсенал” билан шартномаси 2018 йилда якунланади.