Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Тайландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Вакилларимиз мусобақанинг "В" гуруҳида иштирок этиб, гуруҳда Швецияни 5:3, Индонезияни 17:2, Кувайтни 9:2 ҳисобида мағлуб этишди.Ярим финалда эса мусобақа фаворити сифатида эътироф этилаётган Россия терма жамоаси 3:2 ҳисобида таслим этилди.
Финалда Швецияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди.

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясида Жаҳон чемпионларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти, терма жамоа мураббийлари, футзалчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.

Жаҳон чемпионатида юксак ғалабага эришиб, Ватанимиз байроғини баландга кўтарган қуйидаги футзалчилар ва мураббийларга ЎФФ президенти номидан вице-президент Шоакром Исроилов эсдалик совғалари топширди:

1.Обидов Миразамат Рашид ўғли
2.Норхўжаев Хўжамурод Ахролхўжа ўғли
3.Ғойибов Рустамбек Файзулла ўғли
4.Собитбеков Жалолиддин Фаррух ўғли
5.Қаршиев Жалолиддин Баходирович
6.Абдуллаев Фаррух Саъдулло ўғли
7.Шарафиддинов Давронбек Бахромжон ўғли
8.Шокиржонов Акобиржон Шавкатжон ўғли
9.Толипов Ҳабибулло Шокирович
10.Икрамов Мирзабек Тўлқунович

Мураббийлар
Аҳмедов Муроджон Ҳуснутдинович - бош мураббий
Аҳмедов Ҳаким Ҳуснутдинович - ёрдамчи мураббий
Бердиев Рустам Ахназарович - ёрдамчи мураббий
Кровов Анатолий Николаевич - Менеджер

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа ғолиблигидан ташқари, турнирнинг "Энг яхши дарвозабони" ва "Энг яхши тўпурари" номинацияларида ҳам тенгсиз деб топилишганини алоҳида таъкидлаш керак.

U-18 World Deaf Futsal Championship мусобақаси энди 2021 йили Хитойда ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:11, 15.12.2017.
Ўқилди: 4393 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.