Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ўзбекистоннинг энг қиммат футбол клубини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Жаҳонга машҳур Transfermarkt.de портали ўзбек жамоалари футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини маълум қилди.
 
Унга кўра, айни дамда Ўзбекистонннинг энг қиммат жамоаси номини – “Пахтакор” қўлга киритди.
 
Портал ушбу жамоани 11,90 миллион еврога баҳолади.
 
Шунингдек, ушбу сайтда Егор Кримецнинг “Бейжинг Гуан”дан “Пахтакор”га қайтгани ҳақида маълумот ҳам берилган.
 
Жамоанинг энг қиммат футболчилари деб Марко Симич ва Игорь Сергеевлар келтирилган – 1 миллион 800 минг евро.
 
Уларнинг энг яқин таъқибчиси – Гиди Каньюк эса 700 минг еврога баҳоланган.
 
Эслатиб ўтамиз, исроиллик футболчини “Пахтакор” 600 минг еврога трансфер қилганди.
 
2-ўринда эса “Локомотив” қайд этилган. “Темирйўлчилар” 11,48 миллион еврога нархланди.
 
Қуйидаги жадвал орқали батафсилроқ маълумот олишингиз мумкин:
 

Жамоа номи Нархи Энг қиммат футболчи Нархи
“Пахтакор” 11,90 миллион евро Марко Симич, Игорь Сергеев 1,8 миллион евро
“Локомотив” 11,90 миллион евро Марат Бикмаев 1,2 миллион евро
“Насаф” 7,88 миллион евро Драган Черан 1 миллион евро
“Бунёдкор” 6,75 миллион евро Достон Ҳамдамов 1 миллион евро
“Бухоро” 5,5 миллион евро Владимир Баенко 600 минг евро
“Қўқон-1912” 4,48 миллион евро Александр Мерзляков 450 минг евро
“Олмалиқ” 4,48 миллион евро Владимир Косминин 350 минг евро
“Машъал” 4,20 миллион евро Шаҳзод Шаймонов, Абдуллоҳ Олимов 275 минг евро
“Навбаҳор” 3,80 миллион евро Азиз Турғунбоев 300 минг евро
“Қизилқум” 3,38 миллион евро Эркин Бойдуллаев, Отабек Зокиров 250 минг евро
“Металлург” 3,33 миллион евро Мурод Тошматов, Зоҳид Абдуллаев 300 минг евро
“Нефтчи” 3,10 миллион евро Бобур Йўлдошев, Жасур Ҳасанов 200 минг евро
“Сўғдиёна” 3 миллион евро Иҳтиёр Тошпўлатов 200 минг евро
“Динамо” 2,98 миллион евро Аднан Ораховац 325 минг евро
“Шўртан” 2,48 миллион евро Игорь Таран 175 минг евро

 
Демак, ўзбек клубларининг умумий нархи 79,60 миллион еврога тенг бўлди.
 
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда “Локомотив” жамоаси Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғалабага эришиб, кетма-кет иккинчи марта “Олтин дубль”ни қайд этгани ҳақида хабар бергандик.
 
“Насаф” жамоаси 2-ўринни қўлга киритган бўлса, “Пахтакор” бронза медалларга эришди.  

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 19:57, 17.12.2017.
Ўқилди: 20302 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.