"Нант" бош мураббийи Клаудио Раньери Франция чемпионатининг 18-турида "Анже" билан учрашувда (1:0) майдондан четлатилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида бош ҳакам Карим Обид "Нант" фойдасига жарима тўпи белгиламади, бу Раньерининг жаҳлини чиқарди. Раньери тўртинчи ҳакамнинг елкасига қўлини қўйиб, фол қандай бўлганини қизишиб тушунтира кетди.
Шундан сўнг Обид Раньерини трибуналарга четлатди. Мураббий дастлаб техник зонани тарк этишга қаршилик қилди, аммо бироз суҳбатдан сўнг у томошабинлар қаторидан жой олди.