Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Алавес” билан ўтган ўйинда ҳимоячи Шиме Врсальконинг ўйинлари ҳақида гапирди.
“Бу мавсумда Шиме кўп учрашувларда майдонга тушмади, бироқ унинг ҳам вақти келди. У яхши ўйнади ва битта голга ассистентлик қилди. Умид қиламанки, у ҳеч қаерга кетмайди”, - дейдт Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ унинг хизматларига “Наполи” томонидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.