Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Оиласини спортда топган соҳибжамол (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Штефани Граф ХХ асрнинг энг машҳур ва кўп мукофотларни қўлга киритган теннисчиси ҳисобланади. Немис спортчиси 22 та рекордли ғалабани қайд этган. У Катта шлем турнирининг энг омадли вакилларидан бири ҳисобланади. Ўйин услуби, тезкор хатти-ҳаракати ва курашувчанлиги туфайли Штеффи Графни «теннис машинаси» деб аташган ва атаб келишмоқда.

МАШҲУРЛИК САРИ

Штефани Мария Граф 1969 йилнинг 14 июнида Брюль шаҳрида туғилган. Онаси уни ёшлигида «Штеффи» деб чақирган ва спортчи айнан шу исм билан танилган. Граф 3 ёшида катта спорт сари биринчи қадамини қўяди. Унинг теннисдаги биринчи мураббийи отаси бўлган. 12 ёшида Граф теннис бўйича Олимпия ўйинларида иштирок эта бошлайди. 1982 йилда эса профессионал теннисчи сифатида тан олинади. Унинг машҳурликка бурканган даври 1987 йилнинг 17 августидан бошланади, айнан шу куни у дунёнинг 1-рақамли теннисчисига айланади.

АҚЛ БОВАР ҚИЛМАС ЙИЛ

1988 йил теннисда фақат битта спортчи — Штеффи Графга аталди. Шу йили у «Катта шлем» турнирининг ғолибига айланди (Ролан Гаррос, Уимблдон, Австралия ва АҚШ очиқ чемпионатларида бош совринни қўлга киритди). Шунингдек, Граф Умблдоннинг жуфтлик баҳсларида Габриэла Сабатини билан жуфтлик ҳосил қилиб, ғолибликка эришди. Айнан шу йили германиялик спортчи Сеулда Олимпиада ўйинлари чемпионлигини ҳам тантана қилди. Шунингдек, айнан Сеулдаги турнирнинг жуфтлик беллашувларида бронза медаль соҳибасига айланди. Штеффи дунёнинг энг кучли спортчиси номига ҳам муносиб кўрилди. Тўғри, Граф бутун фаолияти давомида, айниқса, ўша 1988 йилдан кейин ҳам кўплаб ютуқларга қўлга киритди, аммо кейинчалик ҳеч қайси йилда 1988 йилдагидек муваффақиятга эриша олмади. Ҳатто кейинги йилларда сайёрамизнинг тенгсиз спортчисига айланган бўлса ҳам. Шундан кейин теннисчи «Катта шлем» туркумига кирувчи мусобақаларда омадли иштирок этди, аммо «Роллан Гаррос» турнирининг драматик тарзда кечган финал ўйинида испаниялик рақиби Аранча Санчес-Викариога имкониятни бой бериб қўйди. Айнан ана шу испаниялик теннисчи Франция очиқ чемпионатида Графнинг асосий рақибларидан бири сифатида эътироф этилди. Бироқ бу сафар омад Графга кулиб боқди. «Немис машинаси»дан мағлуб бўлгач, Аранча Штеффи ҳақида шундай деганди: «Уни ҳеч ким ҳеч қачон тўхтата олмайди. Мен Яратгандан фақат битта нарсани — Штеффининг тезроқ турмушга чиқиб, кортни тарк этишини сўраган бўлардим». Давоми

 

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 12:22, 21.12.2017.
Ўқилди: 19288 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.