"Милан"нинг собиқ президенти Сильвио Берлускони амоа бош мураббийи Женнаро Гаттузони енгил танқид қилиб қўйди.
"Мен собиқ президентман, аммо "Милан" ишқибози бўлиб қоламан. Менга жуда оғир. "Милан"нинг ўйинларини охиригача кўра олмайман, чунки ўйинчилар танлови ва тактикадан кўнглим тўлмаяпти.
Биз шунча соврин келтирган системани унутиш керак. Бу - бир эмас, икки ҳужумчи билан ўйнаш керак дегани. БУларнинг бири Сусо бўлсин, Бонавентура бўлса ҳуумчи ортида ўйнаб, Каканинг вазифасини бажарсин. Ҳозирги тактика билан рақиб майдончасида тўпга тега олмаяпмиз ҳам. Ҳимоячилар Сакки давридагидек кенг ўйнашлари керак. Жарим тўплари вақтида тўп оширилишига камида учта ўйинчи тайёр турсин.
Гаттузога омад тилайман, аммо битта ҳужумчи билан "Милан" узоққа бора олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Берлускони 1986 дан 2017 йилгача "Милан" президенти бўлган.