Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

«Эль-Класико»: «Реал» таркибида 8 футболчи «Барселона» дарвозасини ишғол қилиб бўлган

Баҳо:
+ | -

Бугун, 23 декабрь куни Испания Примероси доирасида “Реал” Мадрид ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги “Эль-Класико” баҳси бўлиб ўтиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Айни дамда Зинедин Зидан қўл остида тўп сураётган таркибдан 8 киши “Барселона” дарвозасини ишғол этган. Булар – Криштиану Роналду, Карим Бензема, Серхио Рамос, Марко Асенсио, Рафаэл Варан, Гарет Бейл, Марсело ва Каземиро.

Ҳозирга қадар “Эл-Класико” баҳсларида Криштиану Роналду 17 та гол уриб, Мадрид клуби етакчиси ҳисобланади.

Унинг сўнгги голи “Камп Ноу”даги Испания Суперкубоги доирасида урилганди.

Португалиялик футболчидан кейинги ўринни Карим Бензема 9 та голи билан эгаллаб турибди. Франциялик ҳужумчи асосан “Сантьягу Бернабеу”даги ўйинларда дарвозани ишғол этади.Рамос эса “Эл-Класико”ларда 4 бора гол уришга эришган.

Асенсио ва Варан иккитадан гол уришга эришган. Ярим ҳимоячи Испания Суперкубоги доирасидаги ўйинларнинг асосий қаҳрамони бўлганди.

Рўйхатни биттадан гол урган Бейл, Марсело ва Каземиро якунлаб беришди.

 Маълумот учун, “Реал” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги “Эл-Класико” учрашуви 23 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 15:20, 23.12.2017.
Ўқилди: 6592 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.