“Саутгемптон” жамоаси раҳбарияти “Арсенал” клуби ҳужумчиси Тео Уолкоттни январь ойидаёқ қайтариб олишга ҳаракат қилиб кўради, деб хабар беради Mirror.
Манбага кўра, “фаришталар” футболчини ижарага олишмоқчи. Виржил ван Дейкни 75 млн евро эвазига “Ливерпуль”га сотган “Саутгемптон” Уолкоттга ҳафтасига 140 минг фунт маош беришга тайёр туришибди.
28 ёшли форвардга “Эвертон” ва “Вест Хэм” жамоалари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Уолкотт 2006 йилда “Саутгемптон”дан “Арсенал”га 12 млн фунт эвазига кўчиб ўтганди. Бу мавсум у АПЛда 47 дақиқагина ҳаракат қилди.