Лондонинг “Челси” клуби бош мураббий Антонио Конте Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини “аристократлар” сафига қўшилишмаслигини маълум қилди.
“Бу ҳақда жуда кўп миш-миш тарқалди. Аммо, бу мен учун оддий ҳолат. Чунки, трансфер мавсуми бошланди. Бу мавсум мураббий ва клублар миш-миш хабарлар туфайли қийинчиллика дучор бўлишади. Балки, баъзи бир хабарлар расмий бўлар. Аммо, қолгани шунчаки уйдирма хабарлар. Кьеллини “Челси”га ўтмайди. Жоржо ажойиб футболчи, лекин ўйлашимча у фаолиятини “Ювентус”да якунлайди. Менимча, Кьеллини учун бу тўғри қарор. Трансфер мавсумида футболчиларни сотиб олиш раҳбариятнинг ваколатига киради. Биз эса “Арсенал” билан бўладиган учрашув ҳақида ўйлашимиз керак”, - дейди Конте.