“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛда бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Қуръа ташлаш маросимидан сўнг ўз юртимга боришни ўйладим. Италияга бир неча бор борганман. Аммо, ҳеч қачон Туринда бўлмаганман. Графикдаги режалар бобом яшаган жойларга боришга тўсқинлик қилади. Лекин Турин ҳавосидан нафас олишимга имконият бўлади.
Плей-оффга чиққандан сўнг жуда мураккаб рақиблар тўқнаш келади буни биламан. “Ювентус” топ клуб қаторига киради улар сўнги уч йил ЕЧЛ финалида қатнашишди. Бизни маъсулиятли 180 дақиқа кутяпти. “Ювентус” билан ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз, лекин бу ўйин ундан кўра жиддийроқ. “Уайт Харт Лейн” ўйингоҳи бу шунчаки ўйингоҳ бу “Тоттенхэм”ни ўйи. “Уэмбли” бу футбол тариҳидаги энг муқаддас жой. “Саутгемптон”га қарши ўйинда 55 минг мухлис ташриф буюрди ўйингоҳни учдан бир қисми эса бўш турди. “Ювентус” ўзининг ўйида ҳам меҳмонда ҳам ўйнай олади, лекин уларни ўйингоҳлари футболчиларга бошқача таъсир қилади. Аллегри билан фақат ўртоқлик учрашуви олдидан сўрашганман. Биз бир ҳил тактик усул қўлламаймиз. Масалан, “Тоттенхэм” уч-тўртта ҳимоячи билан ҳам ўйнай олади. Аммо, бошқа жиҳатлар ҳам бизни бошқалардан ажратиб туради, фақат буни журналистлар билишмайди. Тўп назорати ва тўпсиз ҳаракатланишни тушиниш керак. Бу ҳолатда футболчиларни тўғри танлай билиш керак.
Дибала ажойиб ҳужумчи. Мен кўпроқ ёш футболчилар билан ишлаганман. Газета сарлавҳаларидан эхтиёт бўлиш керак. Чунки, эрта келган машҳурлик футболчига ёмон таъсир қилиши мумкин”, - дейди Почеттино.