«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ўзининг фаолияти борасида фикрларини билдириб ўтди.
«Зайниддин Зидан ҳозирда «Реал» ўйинчиси эмас. Энди бундай Зидан йўқ. Ҳозир мураббий Зидан бор. Мен фаолиятимни бошқатдан яратяпман. Ўйинчи сифатида эришган ютуқларим мени қутқариб қола олмайди.
Қачондир "Реал"даги фаолиятим якунланади. Шу боис, менга берилган имкониятдан фойдаланишга улгуриб қолишим керак. Ўзимга ўзим айтаман: «Ихтиёрингда 10 кун вақт бор, ундан самарали фойдаланиб қол. Агар бу муддат ярим йил бўлса, бу вақт давомида қўлингдан келган барча ишни амалга ошир». Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайман. "Реал"да 10 йил ишламаслигимни биламан.
Ташқаридан бўлаётган босим менга таъсир кўрсатмайди. Ўзимни қалқон билан ҳимоя қиламан — менга ҳеч нарса таъсир қила олмайди. «Реал»да менда катта масъулият бор. Лекин уйга келганимда ҳамма нарсани унутаман.
Кўп мураббийлар уйга келганида иш ҳақида ўйлашни тўхтата олмайди. Бу менинг қўлимдан келади. Уйга келаман ҳамда турмуш ўртоғим ва болаларим билан вақтни ўтказаман. Биз телевизор кўрамиз ва кечки овқатни танаввул қиламиз. Мен ишдан ўзимни чалғитаман. Бу муҳим нарса.
Ҳамма нарса яхши кетмаётган пайтда ўзимни яхши мураббий эканимни кўрсатишни истайман. Қийинчиликлар мени қўрқитмайди. Мен ҳамма нарсага тайёрман. Одамларга ҳамма нарса мен учун осон кечаётгандек кўриниши мумкин, аммо бундай эмас. Мен ўйинчи ёки мураббий бўламанми — ҳамиша юракдан меҳнат қиламан», – деди Зидан.