“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар клуб билан шартномани узайтиришга тайёр. Бу ҳақда “Mirror” хабар тарқатди.
“Мен “Челси” билан янги шартнома имзолашга тайёрман. Фақат Куртуанинг қарорини кутяпман. Агар у шартномасини узайтирса, мен ҳам янги шартномага имзо чекаман”, деди Азар.
Азарнинг шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади.