Леверкузеннинг “Байер” клуби спорт директори Руди Фёллернинг фикрича, бугунги кунда футболчиларнинг нархи жуда ошириб юборилган. Унинг айтишича, айни дамда фақат битта футболчигина чиндан ҳам 100 млн евро туради.
“Футболчиларнинг бугунги нархлари менда норозилик уйғотади. Аммо бугун фақат битта футболчигина чиндан ҳам 100 млн евро туради. Бу — Лионель Месси. Тўғри, Левандовски, Роналду каби юқори даражадаги футболчилар ҳам бор. Аммо Месси чиндан ҳам тажрибали футболчи”, деди Фёллер.