Ҳозирда Александр Мочинов қўл остида “Сўғдиёна” футболчилари навбатдаги мавсумга тайёргарликни Жиззахда давом эттиришмоқда.
Ўтган мавсумда Ўзбекистон кубоги учрашувлари доирасида “Орол” жамоаси сафида “Сўғдиёна”га қарши тўп сурган ҳамда ушбу жамоага бош мураббий бўлиб ишлаган Темур Турдиев эндиликда Александр Мочиновга ёрдамчи мураббий вазифасини бажармоқда. Машғулотлар замонавий ва қизиқарли тарзда олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган бўлса, кечки машғулотда футболчилар қўпроқ тўп билан машқлар бажаришади.
Ана эди янги келганлар ҳақида.
Ўтган мавсумда “Металлург” жамоасида мазмунли ўйинларни қўрсатган Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, “Нефтчи”дан Отабек Ҳайдаров, “Обод”дан Обид Ҳакимов ва Фарход Мираҳматов ва яна бир қатор футболчилар машғулотларда фаол иштирок этмоқда. “Динамо” жамоасидан келиб қўшилган ва "Сўғдиёна" сафида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган Шоҳрух Холматов хориж клубидан таклиф олганлиги сабабли жамоа лагерини тарк этди.
Яна бир муҳим хабар! Ўтган масумда эсда қоларли ҳаракатлари билан жиззахлик мухлисларни меҳрини қозонган Ихтиёр Тошпўлатов яна “Сўғдиёна”да. Шунингдек, Ширинбой Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Жалилов, Шоҳрух Достонов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Сардор Эминов, Сардор Қулматов билан шартнома муддати узайтирилди.
Машғулотлар ҳозирча Жиззахда давом этмоқда. Белгиланган режага кўра йиғиннинг иккинчи ярми Тошкентда давом эттирилади.Тошкентдаги йиғин давомида бир қанча жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган ҳамда бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Улар ҳақида кейинроқ расмий манбаларимиз орқали батафсил маълумот берамиз.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати