Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер футболчилар нега ўз жамоаларини эркин агент сифатида тарк этиш сабабларини келтириб берди.
“Нега бепул футболчилар кўпайиб кетмоқда? Бунга уларнинг агентлари айбдор. Ҳаммаси оддий сабабдан юзага келади, трансферлар қиммат туради. Футболчининг агенти сотиб оладиган жамоага шундай дейди “мижозимни амалдаги шартномаси тугагач уни жамоангизга олиб келаман сизлар бўлса менга товон пулини кўпроқ тўлайсизлар”. Баъзи бир жамолар аввал футболчининг агенти билан музокара олиб бораётганлари сабаб сиз кутган трансферлар амалга ошмаяпти”, - деди Венгер.
Маълумот учун, Алексис Санчес ва Месут Ўзил каби “Арсенал” футболчиларининг яқин кунларда амалдаги шартномалари якунига етади ва улар Лондонни эркин агент сифатида тарк этишади.