Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Футбол завқи билан яшаймиз...

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Яшаш нашъасидан қилар баҳраманд,

Томошанинг завқи, сурури ажиб.

Футбол шоусининг кечинмаси зўр -

Кўнгилларга яйраш этмоқда насиб.

 

Баҳслардан оласиз ўзгача мароқ,

Нашидаси бўлак тунги футболнинг.

Кўзни ҳам, дилни ҳам қувонтирган пайт

Сеҳрини англайсан ажойиб голнинг.

 

Мухлислар кўпинча фол очар, аммо,

Башоратлар чиқар аслидан йироқ.

Тўғри, тахминларга ишқибозлар ўч,

Футболнинг ўз ҳукми мавжуддир бироқ.

 

Миллионлар қалбини ром этган футбол,

Қудратли заминда фанатлари кўп.

Янада юксалсин футбол парвози -

Унинг мухлислари - қанотлари кўп!

Зайниддин НОРМАН

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:19, 14.01.2018.
Ўқилди: 2482 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик