Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси сафида тўп тепган Отабек Нарзуллаевни футбол ишқибозлари яхши танишади. Ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Нарзуллаев, жонажон жамоасини тарк этиши мумкин. Отабек Нарзуллаевга Малайзия чемпионатида иштирок этувчи клуби таклиф билан чиққанлиги ҳақида хабар тарқалди.
Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида, футболчи билан қисқача суҳбатлашдик.
-Отабек сизга Малайзия чемпионатида иштирок этаётган жамоа жиддий таклиф билан чиққанлиги ҳақида хабар тарқалди, ушбу хабарга ойдинлик киритсангиз.
- Тўғри, Малайзия клубидан таклиф бўлганлиги рост, аммо оғзаки келишувга эришдик. Ҳозирча бирор аниқ қарорга келганим йўқ. Ростиини айтсам ўзимизнинг бир қатор жамоалардан ҳам таклифлар бор. Вариантларни кўриб чиқаяпман.
- Бу йил супер лигада иштирок этадиган “Цементчи” жамоасидан ҳам таклиф бўлганлиги эшитаяпмиз.
- Ҳа, “Цементчи” жамоаси ҳам ўз сафига чорлади, раҳбариятга бу ҳақда таклиф билан чиқишди.
-“Шўртан” жамоаси ҳақида янгиликлар борми?
- Жамоанинг ҳозирги ҳолатидан ҳабарим йўқ.
-Футболдаги кейинги фаолиятингизга омад тилаймиз!
-Раҳмат.
Фахриддин Чориев.